Футболчи Майкл Олисенинг икки ёшли қизи борлиги аммо ундан умуман хабар олмаслиги ҳақидаги ҳақиқатлар

Франциялик футболчи Майкл Олисени икки ёшли қизидан умуман хабар олмасликда айблашди. Бу ҳақда қизалоқнинг онаси, 34 ёшли Фотима Саунбрекер Германиянинг "Bild" нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Дюссельдорфлик аёлнинг сўзларига кўра, Олисе ДНК текширувидан ўтган ва қизалоқ унинг фарзанди эканини тан олган. Бироқ Саунбрекер футболчи шу кунга қадар қизи билан юзма-юз учрашмаганини таъкидламоқда.
Унинг айтишича, томонлар ўртасидаги асосий келишмовчилик боланинг моддий таъминоти билан боғлиқ. Фотима футболчининг адвокатлари қизалоқ учун «кулгили миқдордаги маблағ» таклиф қилганини билдирди. У бу сумма Майкл Олисени даромадига мутлақо мос эмас деб ҳисоблаб, таклифни қабул қилмаган.
"Инсоннинг ўз фарзандига нисбатан шунчалик шафқатсиз ва ҳиссиз бўлиши мумкинлигини кўриш мен учун жуда оғир", деди Фотима Саунбрекер.
Ҳозирча Майкл Олисе ёки унинг вакиллари ушбу даъволарга оммавий муносабат билдиргани ҳақида маълумот берилмаган.































Изоҳлар 0
…