date
views 5 953

Instagram фотосуратлар сифатини оширди

Instagram фотосуратлар сифатини оширди

Instagram фотохизмати фотосуратлар сифатини 640х640 нуқтадан 1080х1080 нуқтагача оширди. Бу ҳақда The Verge'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Компаниянинг ўзи бу янгилик ҳақида ҳеч нарса маълум қилмади. Фотосуратлар сифатининг оширилганига хизмат веб-версиясининг дастлабки кодини кўриш орқали ишонч ҳосил қилиш мумкин. Унда сайтда чоп этилган янги суратлар 1080х1080 нуқтага эгалигини кўриш мумкин.

Аввалроқ Instagram фотосуратларнинг паст сифати учун бир неча бор танқид қилинган эди. 640 нуқтага эга фотосуратлар 1334х750 ва 1920х1080 нуқта кўрсатиш қобилиятига эга дисплейли iPhone 6 смартфонлари учун сезиларли даражада кичиклик қила бошлади. Android асосида ишловчи смартфонлар 2013 йилдан оммавий равишда юқори кўрсатиш қобилиятига эга дисплейлар билан жиҳозлана бошланди, ўшанда Instagram`даги фотосуратлар бундан ҳам камроқ сифатда, яъни 612х612 нуқта кўрсатиш қобилиятига эга бўлган. Натижада дастур фотосуратларни экран узунлигига чўзарди ва бунинг оқибатида суратлар сифати ёмонлашарди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Instagram фотосуратлар сифатини оширди