date

Саудия Арабистонида iPhone’нинг портлаши натижасида эгасининг оёғи куйиб кетди

Саудия Арабистонида iPhone’нинг портлаши натижасида эгасининг оёғи куйиб кетди

Саудиялик боланинг iPhone 6 смартфони портлаб кетиши натижасида у оёғининг сон қисмида биринчи даражали куйиш билан шифохонага ётқизилди, деб ёзмоқда Kun.uz.

Зарурий тиббий муолажа боланинг соғлиғига бўлган таҳдидни бартараф қилди.

Маълум қилинишича, боланинг отаси Рамазон ойи арафасида унга iPhone 6 олиб берган. Сотувчи телефоннинг сохта эмаслигига уни ишонтирган.

Бола чўнтагида олиб кетаётганида аппарат тўсатдан портлаб кетган. Телефон парчалари ундаги спорт шортларини йиртиб юборган ва танасига жиддий зарар етказган.

Бу воқеа ижтимоий тармоқларда жиддий мунозараларга сабаб бўлди. Жумладан, бир аёл унинг шу русумдаги смартфони, янги бўлишига қарамай, тез қизиб кетишини айтди. Яна бир киши бу воқеани “кўз тегиши” билан тушунтирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Саудия Арабистонида iPhone’нинг портлаши натижасида эгасининг оёғи куйиб кетди