Янги авлод айфонининг тақдимотига бир ойдан камроқ вақт қолмоқда. Бу галги "олма" смартфонлари юпқа ромли OLED-дисплей, AR/VR технологиялари, симсиз қувватлаш ва қиёфани сканер қилиш технологияларига эгалиги билан ўзига хос бўлади. Бироқ, Apple навбатдаги айфон моделини қандай номлаши ҳозиргача сир бўлиб қолмоқда.
Инсайдер ва маркетологларнинг фикрича, жаҳоннинг энг қиммат компанияси унга даромад келтирган iPhone брендининг 10 йиллигини шунчаки кутиб олмайди. Баъзи экспертларнинг фикрича, бу йил Apple 8-авлод iPhone'ни эмас, биратўла "iPhone X Edition" номли юбилей айфонни ишлаб чиқаради. Қуйида эса ушбу айфон туширилган деб тахмин қилинаётган қадоқни кўришимиз мумкин.
Бу қадоқ интернет тармоғидаги шунчаки сохта суратлардан бири бўлмаслиги ҳам мумкин. Боиси, уни таниқли инсайдер, @Slashleaks Twitter-канали тарқатган.
Суратдаги смартфон янги авлод айфонлари тўғрисида маълум қилинаётган жиҳатларга ўхшаш. Қадоқ эса сифатли ва Apple'га хос. Шунингдек, интернетда iPhone X Edition'га хос фон сурати ҳам тарқалган.
Манба: Terabayt.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди