Foxconn технология компанияси ижрочи директорларидан бири Луо Жонгшенг (Luo Zhongshang) iPhone 8 нега қимматлашувига изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, бу OLED-дисплейларнинг тайёрланиш жараёни билан боғлиқ.
Хитойнинг MyDrivers ресурсига кўра, Foxconn раҳбари суҳбат чоғида Apple'нинг iPhone 8 учун ромсиз OLED-дисплейдан фойдаланишини, бу дисплейнинг юқори қисмида олд камера ва қиёфани танийдиган сканер учун ўйиқ қолдириш зарурлигини айтган. Айнан мана шу ўйиқни қолдириш учун OLED-панелни ниҳоятда катта маҳорат билан қайта ишлашга тўғри келади. Бу эса экран ишлаб чиқариш жараёнини янада мураккаблаштиради.
Жонгшенгнинг сўзларига қараганда, экранни керакли шаклда кесиш чоғида 40% OLED-панелларда дефект ҳосил бўлади. Шу сабабли, Apple харажатлари ошиб кетади ва ҳар бир дона iPhone 8 камида $1000 долларга тушади.
Яна бир аҳамиятли томони шундаки, Жонгшенгнинг MyDrivers нашрига берган интервюси қисқа муддатдан сўнг сайтдан олиб қўйилади. Бу ерда Foxconn ёки Apple'нинг қўли борлиги аниқ.
Манба: Terabayt.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди