Жанубий Кореяда спорт мавзусида мақолалар ёзишни бошлаган журналист-бот ишга олинди. Бу ҳақда «Yonhap» ахборот агентлигига таяниб Кун.уз ёзмоқда.
“Yonhap ахборот агентлиги Англия премьер-лигаси футбол учрашувлари ҳақида янгиликлар чиқариш учун автоматлаштирилган тизимни тақдим қилди”, деб айтилган хабарда.
Ахборот агентлигининг таъкидлашича, Soccerbot деб ном олган бу дастурий таъминот журналистлар ёзишига тақлид қилувчи алгоритмга асосланган. Бот умумий ҳисобда учрашув якунлангандан кейин ҳар бири бир ёки икки сония ичида ёзилган 380 та автоматик тажриба мақоласи чиқарди.
Yonhap’да айтилишича, 2018 йил февралда ўтказиладиган Олимпиада ўйинларини ёритиш учун яна битта дастур – yeongChang яратилмоқда. Маълум қилинишича, Soccerbot дастури Yonhap мухбирлари ёзган сўз ва жумлалардан иборат маълумотлар базасидан фойдаланади.
Бот мақолаларни ёзишда уч босқични амалга оширади: маълумотларни тўплайди, жумлаларни ёзади ҳамда имловий ва услубий текширув ўтказади. Дастур, шунингдек, нотўғри маълумотни истисно қилиш учун 5 та турли манбадан маълумот йиғади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»