
iPhone ёрдамида соқолни қиртишлаш тушингизга ҳам кирмаган бўлса керак. Бироқ, японлар мана шунақа ажойиб ишланмани ихтиро қилишди, деб ёзмоқда «Terabayt» нашри.
iPhone учун жаҳондаги илк устара
Япониянинг ҳар хил гаджет ва аксессуарлар ишлаб чиқарувчи Sanko компанияси кечагина ихчамгина электр устарани сотувга чиқарди. Бу гаджет lightning порти ёрдамида iPhone телефонига уланади. Устарада биргина айланувчи тиғ бўлиб, "япон сифати" унинг фаолиятида ҳам ўзини оқлайди.

Нарх-наво
Ҳозирча бу устара Японияда 9 доллардан сотилмоқда. У ҳақида хабар топган хитойлик "шоввоз" ишлаб чиқарувчилар тез орада худди шундай гаджетни тайёрлаб, ярим баҳосида AliExpress платформасига жойлаштириб қўйишларига шубҳа йўқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар