
10 йилдан бери, яъни биринчи iPhone чиқарилганидан буён Apple компанияси 1,2 миллиард дона смартфон сотган. Бу ҳақда «Газета.ru» асосланиб, «Дарё» нашри хабар берди.
Шунингдек, маълум қилинишича, смартфонларни сотишдан кўрилган умумий даромад 760 миллиард долларни ташкил этади. 2018 йил охирига қадар компаниянинг iPhone’лардан кўрган даромади 1 триллион долларга етиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, Apple 1 триллион доллар даромад кўрган дунёдаги биринчи смартфон компаниясига айланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар