13:03 / 06.10.2017
6 942

Ўзбекистонда TAS-IX’нинг муқобили пайдо бўлади

Ўзбекистонда TAS-IX’нинг муқобили пайдо бўлади
Ўзбекистонда TAS-IX’га муқобил тармоқни яратишни режалаштиришмоқда, деб ёзади Daryo. Натижада интернет-контентни ишлаб чиқариш даромадли ишга айланиши ва Интернет фойдаланувчилари учун янги манфаатли тарифлар пайдо бўлиши кутилмоқда.

Нашр эслатишича, 2017 йил 14 августда қабул қилинган «Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2017—2019 йилларга мўлжалланган дастур тасдиқланган эди.

Ҳужжатда Интернетнинг миллий сегментида трафик билан айирбошлашнинг янги пиринг тармоғини яратиш кўзда тутилган, у операторлар, провайдерлар ва контент ишлаб чиқарувчилари ўртасида янги механизмларни жорий қилишни назарда тутади. Техник лойиҳани амалга ошириш билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбектелеком» АК, Ўзбекистон телекоммуникация операторлари ва провайдерлари шуғулланмоқда.

Янги пиринг тармоғи 2004 йилдан буён ишлаб келаётган амалдаги TAS-IX пиринг тармоғининг муқобили бўлади деб ҳисоблаб, лойиҳани «TAS-IX 2» ёки «пулли TAS-IX» деб ҳам аташмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда TAS-IX’нинг муқобили пайдо бўлади