Northrop Grumman компанияси бугунги кунда Model 401 номи билан юритилувчи истиқболли самолётининг илк кадрларини намойиш этди. Видеода бўлғуси ҳарбий самолётнинг илк парвози акс этган, дейилади Kun.uz нашрида.
Реактив самолёт 11 метр узунликка эга. Самолёт Pratt & Whitney JTD15D-5D двигатели билан таъминланган бўлиб, 0,6 Мах тезликка эришиши ва уч соат тўхтамай парвоз қилиши мумкин.
Унинг парвоз оғирлиги 3600 килограммни ташкил қилади, бўм-бўш самолёт оғирлиги эса икки карра енгил - атиги 1800 килограмм.
Расмий матбуот релизида ёзилишича, Model 401 илғор, унча қиммат бўлмаган технологияларни намойиш қилиш ҳамда АҚШ ҳукумати манфаатларини кўзловчи тадқиқот паврозлари учун яратилган. Бундай самолётнинг айнан қандай миссия учун мўлжаллангани борасида аниқ маълумот берилмаган, бироқ экспертлар икки омилга эътибор қаратишмоқда.
Биринчиси - самолётнинг ўлчамлари ва оғирлиги, самолёт замонавий учар қурилмалардан анча енгил, уни енгил автомобиль оғирлигига қиёслаш мумкин.
Иккинчиси - самолётнинг ташқи кўриниши ва замонавий ҳаво кемаларига ўхшаш фюзеляж ҳамда қанотлари шакли, улар нисбатан камроқ сезиладиган технологик хусусиятларга эга. Баъзи экспертлар бу ишланманинг General Atomics компаниясининг Predator C Avenger стелс-учувчисиз қурилмаси лойиҳасига ўхшашлигини қайд этишди.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди