21:14 / 20.10.2017
5 352

Одноклассники ҳафталик киберспорт мусобақаларини ишга туширади

Одноклассники ҳафталик киберспорт мусобақаларини ишга туширади
Одноклассники киберспорт бўйича муддатсиз бўлган онлайн мусобақаларни ўтказишини эълон қилди. Мусобақалар ҳафта давомида 11 турли ҳил ўйинлар, жумладан Dota 2, PUBG, Hearthstone, Warface, FIFA ва бошқа машҳур ўйинлар бўйича бўлади. Бошланишида бирор ўйинга бир мусобақа ўтказилади, кейинчалик эса бир вақтда бир неча мусобақаларни ўтказиш режалаштирмоқда.

Биринчи мусобақалар шу йили бўлиб ўтади. Ҳар бир мусобақанинг соврин жамғармаси ўйин туридан келиб чиққан холда белгиланади ва 100 мингдан 1 миллион рублгача бўлади. Мусобақалар Одноклассникида тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади ва ҳар бир трансляциянинг ижтимоий тармоқ майдончасидаги қамрови 1 миллион фойдаланувчидан кам бўлмайди.

Одноклассники мусобақалар қатнашчилари учун махсус иловани ишга туширади. Илова орқали улар жамоа йиғишлари, мусобақага рўйхатдан ўтишлари, мусобақа жадвалида ўз жамоаларининг ҳаракатланишини ва бошқа жамоалар натижаларини кузатишлари мумкин бўлади.

Мусобақалар фақат онлайн кўринишида ўтказилади. Бунинг учун видеовитринада актуал бўлган стримлар бўлими пайдо бўлади. Шунинг билан бирга трансляциялар нафақат ОКда, балки бошқа ижтимоий тармоқлар ва видеосервисларда ҳам бўлиб ўтади. Одноклассники мусобақаларни ёритиш учун ўйинлар стримерларни таклиф қилади, шу жумладан бошқа майдонларда трансляция олиб борувчи стримерларни ҳам.

Ижтимоий тармоқ реклама берувчиларни ҳам мусобақаларга қўшишни режалатирган. Улар онлайн трансляциянинг ўзида тақдим этилишлари ёки мусобақанинг ҳомийси бўлишлари мумкин бўлади.

Александр Володин, Одноклассики ижтимоий тармоғининг стратегик ҳамкорлик бўйича директори:

– Ўзимизнинг жаҳон миқёсидаги мусобақалар сериясини ўтказиш ғояси 2016 йилда ОКда киберспорт витринаси ишга туширилиши билан пайдо бўлди. Бир неча йил олдин интернетда бутун жаҳондан бўлган киберспортчиларга мунтазам равишда унвонлар ва совринлар учун курашиш имконини берувчи лойиҳалар бор эди. Биз ушбу анъаналарни қайта тиклаш ва киберспортчиларга онлайн тарзда ҳафта давомида тажриба йиғиш имкониятини бермоқчимиз. Бу эса киберспорт ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Мусобақалар серияси муддатсиз бўлади, кейинги режаларда эса ўйинлар сонини 40-50га қадар кўпайтириш.

Одноклассникидаги киберспорт трансляцияларининг бир ойлик аудиторияси 4,7 миллион фойдаланувчини ташкил этади ва уларнин 55% 25 ёшдан кичик. Ижтимоий тармоқнинг киберспорт аудиториясининг энг фаол қисми 18-25 ёшгача бўлган эркаклардир. ОКда киберсмортнинг энг йирик мусобақалари намойиш этилади, хусусан The Kiev Major 2017 намойиши 20 миллиондан ортиқ одам тамоша қилди. Мусобақанинг финал кунини эса майдончада 9,5 миллион киши тамоша қилишди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Одноклассники ҳафталик киберспорт мусобақаларини ишга туширади