06:32 / 27.10.2017
4 754

iPhone сизни зимдан кузатадими?

iOS'даги барча иловалар одатда фойдаланувчидан суратларга, камера ва жойлашувни аниқлаш функциясига киришга рухсат сўрайди. Бироқ Google муҳандисларидан бири iPhone'нинг олд ёки орқа камераларидан зимдан суратга олиш имконини берувчи иловани ишлаб чиқишнинг уддасидан чиқди. Бу ҳақда «Hi-Tech»га таяниб «Кун.уз» хабар берди.

Ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, ҳар қандай илова, масалан, иловада суратга олиш учун камерага киришга рухсат сўрайди, кейин эса у сизни огоҳлантирмай истаганча суратга олиши мумкин бўлади.
iPhone сизни зимдан кузатадими?
Дастур мессенжер аватарига сурат қўйиш учун камерага киришга рухсат сўрайди. Шундан кейин у ҳеч нарса бўлмагандек, сиз ҳатто хаёлингизга ҳам келтирмай, иловада ишлаётган пайтингизда сурат ва видеога олишда давом этаверади. Сиз иловани ёпмагунингизга қадар у сизни тасвирга олишда давом этади. Қуйидаги видеода унинг қандай ишлашини кўришингиз мумкин:

Бундан ташқари, жосус тизимга юздан таниш ва руҳий ҳолатни таҳлил қилиш тизимини улаш мумкин. Бу, масалан, ўз маҳсулотларига фикрларни ўрганувчи рекламачиларга, шунингдек минглаб компаниялар тарафдорларига керак бўлади. Масалан, Uber ўз вақтида iPhone фойдаланувчиларини кузатган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » iPhone сизни зимдан кузатадими?