date
views 3 925

Ўзбекистон интернет орқали экстремистларни аниқлашни бошлади

Ўзбекистон интернет орқали экстремистларни аниқлашни бошлади

Ўзбекистоннинг ҳуқуқ-тартибот органлари экстремистик гуруҳларнинг интернетдаги фаоллигини инобатга олган ҳолда бу йўналишга ҳам ўз хатти-ҳаракатларини қаратмоқда. Жумладан, октбярь ойи мобайнида Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида интернет орқали одамларни ёллашга бўлган ҳаракатлар амалга оширилаётганлиги фош этилди.

3 октябрь куни Қашқадарёда 2 фуқаро мана шундай айблов билан суд қилинди. Айтилишича, 2 аёл WhatsApp мессенжери орқали тарғибот ишларини олиб борган. Ташкилотчи Шаҳло Қудратова 7 йилга, унинг шериги Нилуфар Абдуллаева 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Фарғона вилоятида қўлга олинганлар ҳам 2 нафар аёл бўлиб, улар мактабда дарс беришган. 9 октябрь куни Қўқонда улар ИШИД ғояларини тарғиб қилишда гумон қилиниб, қўлга олинди.

Манба: Central Asia Online
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистон интернет орқали экстремистларни аниқлашни бошлади