
Машҳур ижтимоий тармоқ маъмурияти ҳайвонлар билан бирга олинган селфи суратлари жониворларга ҳам, интернет фойдаланувчиларига ҳам зиён келтириши мумкин деган фикрда.
Эндиликда Инстаграм тармоғида жониворлар билан бирга олинган селфилар изланса шу ондаёқ ушбу қоида тақдим этилади. Қоидалар жамланмасида жониворларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ва ушбу мазмундаги суратларни тарқатиш мумкин эмаслиги ҳақида сўз боради.
Шунингдек, ижтимоий тармоқ маъмурияти жониворларга нисбатан қўпол муносабат акс эттирилган суратлар устидан шикоят қилиш мумкин эканлиги ҳақида ҳам қўшимча қилган, дейилади хабарда. Шикоят қилинган постлар “Инстаграм” томонидан дарҳол блоклаб қўйилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар