16:03 / 11.11.2015
5 616

Apple раҳбари шахсий компютерларнинг даври тугаганлигини эълон қилди

Apple раҳбари шахсий компютерларнинг даври тугаганлигини эълон қилди
Apple бош директори Тим Кук ҳозирги вақтда шахсий компютерларга еҳтиёж йўқолганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Тhe Telegraph'га асосланиб Дарё нашри хабар берди.

“Шахсий компютерларга қараганингизда бир савол пайдо бўлади: ҳали ҳам уни сотиб олишга зарурат борми?” — дейди Кук.

Унинг фикрига кўра, шахсий компютер ва ноутбукларнинг ўрнини iPadPro каби планшетлар егалламоқда. Одамлар ундан фойдалана бошлаганда, “уларга бошқа ҳеч нарса керак бўлмаслиги ҳақидаги хулосага келади”, деб ҳисоблайди Apple раҳбари.

Ўлчами планшетникига яқинлашаётган смартфонлар ҳақида сўз юритиб, Кук шуни таъкидлайди: “Агар сизнинг катта смартфонингиз бўлса, унда сизга iPad mini’га еҳтиёж бўлмайди деб ўйлайман”.

Apple бош директори компания соғлиқни сақлаш соҳасида бирор дастур яратиш ҳақида ўйлаётганлигини маълум қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Технология » Apple раҳбари шахсий компютерларнинг даври тугаганлигини эълон қилди
[/banner_pushhouse