11:21 / 25.01.2018
6 692

Диққат!!! Интернет орқали олди-сотди учун «Online market» дастурий таъминоти яратилди

Диққат!!! Интернет орқали олди-сотди учун «Online market» дастурий таъминоти яратилди
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг бир гуруҳ илмий изланувчилари томонидан аҳолининг кенг қатлами учун жуда фойдали бўлиши кутилаётган янги дастур — «Online market» дастурий таъминоти яратилди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги хабар берди.

Дастурий таъминот воситасида Ўзбекистон ва хорижда ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматларни интернет тармоғи орқали сотиш ва сотиб олиш мумкин. Дастур функционал равишда онлайн тизимда маҳсулотлар номларини киритиш, хизматларни реклама қилиш, товарларни онлайн харид қилиш ёки улар ҳақида батафсил маълумот олиш, шунингдек, уларни тури ва нархига кўра гуруҳлаш имконини беради.

Ушбу дастурдан Ўзбекистондаги бозорлар фаолиятини тўғри ва самарали ташкил этиш учун, шунингдек, барча турдаги кичик ва хусусий бизнес вакиллари ўз фаолиятларида унумли фойдаланишлари мумкин.

Интеллектуал мулк агентлиги томонидан дастур ижодкорлари — У.Исматов ва У.Рустамовга DGU 04841 рақамли гувоҳнома топширилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Диққат!!! Интернет орқали олди-сотди учун «Online market» дастурий таъминоти яратилди