Сингапурнинг ST Kinetics қурол ишлаб чиқарувчи компанияси ўқотар қурол билан жиҳозланувчи учувчисиз учар қурилмалар қаторини яратишни бошлади. Компания ушбу дронлар устидаги ишларни Сингапур ҳукумати учун амалга оширмоқда. Режаларга кўра, бундай ҳужумкор дронлар полициячиларга террорчиларга қарши курашда ёрдам беради.
Тахмин қилинишича, қурилмалар ўқотар қурол билан жиҳозланган кичик дронлар бўлади. Айни вақтда бундай техника деярли ишлаб чиқарилмайди – ҳарбийлар катта ўлчамдаги дронларни афзал қўришади ва уларга асосан ракета-бомба қуроллари қўйилади.
Компания лойиҳа доирасида яратадиган илк қурилма 8 винтли Stinger мультикоптери бўлади. Қурилма тепловизор, юқори аниқликдаги видеокамера ва калибри 5,56 миллиметр бўлган, ўқдони 100 та ўққа мўлжалланган Ultimax 100 Mk.8 пулемёти билан жиҳозланади. Дрон тўлиқ жанговар таъминланган ҳолда 30 дақиқача парвоз қилади.
Бундай дронлар полиция бўлинмаларига зарба берувчи кўмак кўрсата олади. У самарали бўлади, чунки кўплаб жиноятчилар дронларга қарши замонавий қуролга эга эмас. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди