
Фото: «Терабайт»
Samsung компанияси яқинда ўзининг Galaxy S9 ҳамда S9+ флагманларини тақдим этди. Уларнинг функциялари, хусусиятлари билан бир қаторда, нархи ҳам юқори. Хўш, аслида, шу моделларга мансуб смартфонларнинг таннархи қанчага тушади?
TechInsights компанияси мутахассислари бу масалага жиддий ёндашишди ва Samsung Galaxy S9+ смартфонини қисмларга ажратиб, бутловчи қисмларининг нархларини ҳисоблашди. Аниқланишича, 840 АҚШ доллари нархида савдога чиқарилган бу моделнинг таннархи аслида 379 АҚШ долларига тенг экан! Бу – жанубий кореялик техногигант мазкур смартфонига икки баравардан ошиқ нарх қўйиб сотяпти, деганидир!

Биламизки, Galaxy S9+ моделига қўш модулли асосий камера ўрнатилган. TechInsights маълумотларига кўра, уларнинг техник таъминоти жами 48 долларга тушар экан.
Galaxy S9+ смартфонининг энг қиммат қисми – 6,2 дюймлик OLED-дисплейи бўлади. Мутахассислар уни 72,50 долларга баҳолашди. Таққослаш учун айтиб ўтиш керакки, Note 8 ҳамда S8+ моделларидаги худди шундай дисплейлар тегишлича 82 ва 78,50 долларга тушган.
Янги флагмандаги якка кристалли Samsung Exynos 9810 тизимининг нархи 68 доллар, хотира эса 51 долларга баҳоланган.
Нима ҳам дердик, етакчи брендлар ўз қурилмаларини таннархидан анча юқори баҳолашлари янгилик эмас.
Манба: Тerabayt.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар