Фото: «Hi-tech.mail.ru»
«Trend Micro» компанияси тадқиқотчилари узлуксиз майнинг натижасида смартфонларни ишдан чиқаришга қодир вирус тарқалганини аниқлади. «Hidden Miner» номини олган вирус ёт дўконлар орқали тарқалган дастурнинг ичидан топилган: улар мунтазам фонда ишлайдиган «Monero»ни ишга туширади, деб хабар берди «Хабар» нашри.
Зарарли дастур фойдаланувчини алдаб, уни дастурга маъмурият аккаунтига кириш учун рухсат беришга мажбурлайди.
Бу содир бўлиши билан эса дастур ўзининг иконасини менюдан яширади ва шундан сўнг «Monero» майнерини ишга туширади. Бундан ташқари вирус смартфон фойдаланувчиси дастурнинг имкониятини ўзгартиришга ҳаракат қилганида уни блоклай олади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, «Hidden Miner» кодида ҳеч қандай уланишлар, контроллер ёки оптимизаторлар йўқ. Бу майнинг жараёнини қурилманинг ресурслари тугаб битмагунига қадар тўхтатиб бўлмаслигини билдиради. Бошқача қилиб айтганда, смартфон «Monero»ни «ўлгунича» қўшади — эртами-кеч қурилма қизиб кетади ва бузилади.
Экспертларнинг сўзларига кўра, вирусни йўқ қилишнинг ягона усули — девайсни хавфсиз режимда ўчириб ёқиш ва администратор аккаунтини зарарланган дастур билан ўчириб ташлаш керак. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?