ОАВ Россия ва АҚШ сув ости кемаларини таққослади (фото)

  • 30 май 2018, 10:37
  • 3 611
  • Технология
  • ОАВ Россия ва АҚШ сув ости кемаларини таққослади (фото)
    «Северодвинск» К-560 /Фото: Wikipedia
    The National Interes журнали Россиянинг «Северодвинск» К-560 атом сув ости кемасининг Америкага қарашли «Виржиния» Block III янги турдаги сув ости кемаси билан жангдаги имкониятларини баҳолади.

    Нашр маълумотларига кўра, «Северодвинск» ўз рақибидан секинроқ бўлиши мумкин, бироқ унга қараганда анча чуқурроқ масофага шўнғий олади. Шу билан бирга, ҳар икки субмарина қуролланиш жиҳатидан деярли тенгдир.

    Таъкидланишича, Американинг янги «Виржиния»си жуда кучли гидролокация тизимига эга ва сокинроқ сузади. Ўз навбатида, «Северодвинск»да «Клаб-К» (Club- K) қайиқларга қарши ракета комплекслари ўрнатилган бўлиб, унинг ёрдамида рақибга торпедалар билан тезкор зарба бериш мумкин.

    «Виржиния» Block III/Фото: Wikipedia
    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ НАТОнинг «қўрқинчли туши» ҳақида маълум қилганди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » ОАВ Россия ва АҚШ сув ости кемаларини таққослади (фото)