16:53 / 31.05.2018
4 024

Келгуси ҳафтадан WhatsApp’да пул ўтказиш имконияти пайдо бўлади

Келгуси ҳафтадан WhatsApp’да пул ўтказиш имконияти пайдо бўлади
Таҳлилчиларнинг тахминига кўра, миллиардлаб аудиторияга эга WhatsApp мессенжери тўлов тизимларига бемалол рақобат қила олади.

Жаҳондаги энг йирик мессенжер — WhatsApp келгуси ҳафтадан бошлаб пул ўтказиш имкониятини ишга туширади, деб хабар беради BloombergQuint таҳлилий агентлиги.

Хабар қилинишича, WhatsApp иловасида янги функция навбатдаги янгиланишдаёқ пайдо бўлади ва у келгуси ҳафта охирида чиқарилади. Манбанинг маълумотларига кўра, сервис аллақачон HDFC Bank, ICICI Bank ва Axis Bank билан ишламоқда. Келгусида бу рўйхат янада кенгаяди. Афтидан, функция релизидан сўнг у дарҳол барча мамлакатларда ҳам ишга тушмайди.

Экспертларнинг фикрича, WhatsApp ўзининг кундалик 1,3 миллиард фойдаланувчиси билан тўлов тизимларига жиддий рақобатчи бўлади. Ҳозирча пул маблағларини жўнатиш имконияти Android операцион тизимидаги бета синовчиларигагина берилган. Тўлов тизимининг ишга туширилиши ҳақида эса илк бор февраль ойида маълум қилинган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Келгуси ҳафтадан WhatsApp’да пул ўтказиш имконияти пайдо бўлади