
Fortnite учун 4,5 янгиланиш ўйинни «Playground» режимига қайтарди, шунингдек Battle Royale ва Save the World’ларга янги замбарак қўшди.

Бугундан бошлаб, ўйинчилар «қироллар жанги» режимини Drum Gun автомати билан ўйнайди. Дастурчилар уни винтовка ва тезотар SMG’ кучининг гибриди сифатида қўллаган. Замбарак ноодатий ва ноёб вариантга эга. Drum Gun ўрта калибрдаги патронлар билан отади, ўқдонида 50 та снаряд бор.

Save the World режимида ўйнайдиганлар учун дастурчилар бошқа қуролни тайёрлаганлар, булар: Freedom Herald Pistol ва Stink Bomb. Кейингиси ўтган ойда «қироллар жанги»да пайдо бўлди, туппонча эса – янгилик. Янги қурол учун керакли жиҳозлар рўйхатига Мустақиллик куни шарафига лимитланган костюмлар киритилган. Stars and Stripes Heroes’ни дўконларда сотиб олса бўлади, лекин иловалар вақт бўйича чегараланган.

Эслатиб ўтамиз, 12 июлда Fortnite’да бешинчи мавсум бошланади, у аллақачон жамоатчилик орасида катта шов-шувга сабаб бўлди. «Злого ложа» ракетаси учирилгандан кейин осмонда доимий кенгайиб борувчи ёриқ пайдо бўлди. Эҳтимол, Fortnite дунёси катта ўзгаришларни кутаётгандир.
Манба: Terabayt.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар