16:33 / 08.07.2018
4 473

2018 йилда Одноклассники мобил ўйинлар ихтирочиларига 100 млн.рублдан ортиқ маблағ тўлади

2018 йилда Одноклассники мобил ўйинлар ихтирочиларига 100 млн.рублдан ортиқ маблағ тўлади
2018 йилда Одноклассники ижтимоий тармоғи платформасида мобил HTML5 ўйинлари ихтирочиларининг даромадлари ўтган йилдагига қараганда 3,5 баровар ошди. Йилнинг биринчи беш ойида ОК ихтирочиларга 100 млн.рублдан ортиқ маблағ тўлади. 1 июлдан ижтимоий тармоқ мобил HTML5 ўйинларини қувватлаш дастурини ишга туширади: барча янги ўйинлар ОК платформасида бепул илгари суришга эга бўлишади. Мобил HTML5 ўйинлари — ижтимоий тармоқ ўйин платформаси ривожланишининг янги йўналишидир, у туфайли тармоқда унча юқори бўлмаган рақобат мавжуд. Бу янги ўйинларга тезда пул ишлаб олиш ва катта аудиторияни қамраб олиш имконини беради. Масалан, 2018 йил май ойида ОК мобил ўйин платформасидаги барча тўловларнинг ярми топ-5 ўйинларидан тушган.

2018 йилда тўловларнинг кўпайиши, жумладан технологиялар ривожланиши ва ижтимоий тармоқ мобил аудиторияси ўсиши туфайли содир бўлди. Бундан ташқари, тезкор мобил интернети ва мобил ускуналарни доимий такомиллаштириш ҳар қандай мураккабликдаги ўйинларни тўғри смартфон браузерида ишга тушириш имконини беради. Натижада охирги йил мобайнида ОК мобил платформасида ишга туширилган ўйинлар сони икки баровар – суткасига 350 млн.гача ошди.

Антон Федчин, Одноклассники ижтимоий тармоғи раҳбари:

Мобил ўйинлар — бизнинг ўйинлар платформамиздаги энг жадал ривожланаётган йўналишлардан биридир. Бунга мобайл ўсиши умумий тренди ҳам кўмаклашади: ОК фойдаланувчиларининг 74%и ижтимоий тармоққа мобил ускуналари орқали киришади. Бундан 8 йил аввал декстоп ўйинлар ижтимоий тармоқларда тахминан шундай ривожланган эди. Ўша вақтда бўлгани каби, ҳозир ОК мобил ўйинларида унчалик катта рақобат йўқ, бироқ энди бизда кўпроқ тўлов қобилиятига эга аудитория ва ихтирочилар учун даромад олиш имкониятлари мавжуд. Ҳозир биз мобил ўйинлар ихтирочиларини қувватлаш дастурини ОК платформасида бепул илгари суриш билан биргаликда ишга туширяпмиз. Яқин орада ижтимоий тармоқдаги HTML5 базасида жуда кўп оммабоп ва даромадли мобил ўйинлар пайдо бўлиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 2018 йилда Одноклассники мобил ўйинлар ихтирочиларига 100 млн.рублдан ортиқ маблағ тўлади