21:28 / 13.09.2018
5 511

«Ўзавтосаноат» Наманганда мотоцикл ишлаб чиқаради

«Ўзавтосаноат» Наманганда мотоцикл ишлаб чиқаради
«Ўзавтосаноат» АЖ Наманган вилоятининг Норин туманида мотоцикл ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 719-сонли қарорида белгилаб қўйилган.

Мотоцикл ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали 500 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа қиймати қарийб 13 миллиард сўмни ташкил этади; шундан 3 миллиарди акциядорлик жамиятининг ўз ҳисобидан бўлса, 10 миллиардга яқин маблағ «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан ажратилади.

Корхонани 2019 йилнинг 1 ноябрига қадар ишга тушириш мўлжалланган. У йилига 10 мингта мотоцикл ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Ушбу қарорга асосан 2018-2019 йилларда Норин туманида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланди. Рўйхатда жами 100 та лойиҳа келтириб ўтилган бўлиб, уларни рўёбга чиқариш натижасида 2020 йилга қадар туманда 3366 нафар одамни иш билан таъминлаш кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «Ўзавтосаноат» Наманганда мотоцикл ишлаб чиқаради