3 440
Ўзбекистонда интернет-канални кенгайтириш бўйича «кенг кўламли лойиҳа» охирги босқичга кирди
Ўзбекистонда Интернетга кириш тезлигини ошириш лойиҳаси якунланиб бормоқда, дея маълум қилди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Азамат Караматов.
«Йил охиригача Интернет тармоғига кириш тезлигини 10 баробарга ошириш бўйича кенг қамровли лойиҳа якунланади», - деди Караматов Тошкентдаги ҳудудлараро ҳамкорлик бўйича биринчи Ўзбекистон-Россия форумида.
«Йил охиригача халқаро интернет-каналнинг ўтказувчанлик имконияти ўн баробарга ошиши таъминланади», - дея тасдиқлади республика Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон рақамли ўзгариш босқичига киришди, бунда мамлакат ҳукумати бир қанча устувор йўналишларни аниқлади.
«Биринчидан, таълим тизимини таълим инфратузилмасини такомиллаштириш ва ахборот технологиялари соҳасидаги етакчи чет эл университетларининг филиалларини очиш орқали модернизация қилиш», - деди Умаров. Шу билан бирга, унинг қайд этишича, Ўзбекистондаги меҳнат бозорида АТ-мутахассисларнинг улуши қарийб 1 фоизни ташкил этади. Вазифа бу кўрсаткични 2,5-3%га етказишдир.
Бошқа йўналишлар орасида: стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш, технопаркларни яратиш ва венчур капитални жалб қилиш. Шунингдек, мамлакат минтақаларида ақлли шаҳарлар технологияларини жорий этиш, Интернет-буюмлар ва жамоат жойларидаги видеокузатув ҳамда мониторингнинг интеллектуал тизимларни яратиш давом эттирилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди