Американинг техника таъмирлови билан шуғулланувчи SquareTrade компанияси АҚШдаги смартфонларнинг бузилиши билан боғлиқ энг кенг тарқалган сабабларни келтирди. Тадқиқот натижалари ҳақида Kun.uz хабар берди.
Маълум қилинишича, АҚШдаги фойдаланувчиларининг 66 фоизи смартфон синиши билан тўқнашган, бундан 29 фоизи телефонлар экрани синиши натижасида мурожаат қилган. Шундай қилиб, бир йилда Америкада 50 миллиондан ортиқ экран синган, уларни таъмирлашга кетган умумий сумма эса 3,4 миллиард долларни ташкил қилади. Қайд этиш жоизки, экран синган тақдирда, фойдаланувчиларнинг 34 фоизи шишани алмаштиришдан воз кечади, 27 фоизи эса смартфон ғилофдан фойдаланиш вақтида синганини айтади.
Шунингдек, фойдаланувчилар устахоналарга тирналган экран (27 фоиз), аккумулятор бузилиши (22 фоиз) ҳамда экран ишламаслиги (16 фоиз) ва корпус бурчакларининг уриниши (16 фоиз)дан шикоят қилиб мурожаат қилишади. 74 фоиз ҳолатда телефонни таъмирлашга олиб келишга смартфоннинг ерга тушиши сабаб бўлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди