"SpaceX", "Google" каби йирик корпорациялар дунёнинг исталган нуқтасидан интернетга кириш имкониятини берувчи глобал тармоқ технологияси ишлаб чиқилиши ҳақида бир неча бор хабар берган эди. Энди корпорацияларнинг жаҳон тармоғини яратиш борасидаги пойгасига Хитойнинг "Link Sure Network" компанияси ҳам қўшилди. Уларнинг мутахассислари 2026 йилдаёқ жаҳоннинг ҳар қандай бурчагидан юқори тезликдаги интернетга бепул уланиш имкониятини тақдим этади.
"LinkSure Network" компанияси жаҳон интернет тармоғини яратиш мақсадида орбитага 272 та сунъий йўлдошни чиқаришни режалаштирган. Яқинда берган интервюда "LinkSure Network" матбуот хизмати ҳар бир одамга бепул интернетдан фойдаланиш имкониятини бериш орқали “рақамли тенгсизлик”нинг олдини олиш уларнинг асосий мақсади эканлигини маълум қилган.
Лойиҳани амалга оширишни "LinkSure Network" компанияси "LinkSwarm" сунъий йўлдошларини орбитага чиқаришдан бошлайди. Уларнинг дастлабкиси 2019 йилдаёқ, кейинги ўнлаб йўлдошлар эса 2020 йилга яқин чиқарилади.
Ушбу лойиҳага қарийб 590 млн доллар маблағ ажратилган, бироқ ижрочи директорнинг айтишича, интернет бепул бўлишига қарамасдан лойиҳа харажатлари ҳамкорлик битимлари ва акциялар орқали қопланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»