Фото:TravelAsk
Япония техник жиҳатдан дунёда энг ривожланган давлатлардан бири саналади, шу сабабли навбатдаги тезюрар поезд айнан бу ерда пайдо бўлганлиги ажабланарли эмас, деб ёзмоқда "Дарё".
Янги транспорт моделини яратган JR East компанияси янги поезд йўловчиларни соатига 360 километр тезликда ташишини ва синов тариқасида Сендай—Аомори йўналиши бўйича ҳаракатланишини маълум қилган.
Alfa-X номини олган ушбу поезд техник кўрсаткичлари жиҳатидан ҳаракатланиш тезлигини соатига 400 километргача ошириши мумкин. Бу дунёдаги йўловчи ташувчи барча тезюрар поезд моделлари орасида энг юқори кўрсаткичдир. Поезднинг йўловчиларсиз ўтказилган дастлабки синови май ойида бўлиб ўтди.
Фото: TravelAsk
Янги поезднинг ташқи дизайни ва корпуси диққатга сазовордир. Машинист кабинаси тўғрисида тумшуқ қисми узун чўзилган бўлиб, у ҳаракат вақтида қаршиликни камайтиришга ёрдам беради.
Бундан ташқари, муҳандислар оролнинг маҳаллий ўзига хослиги — тез-тез зилзилалар содир бўлишини ҳам эътиборга олган. Тезюрар поездда махсус механизмлар мавжуд бўлиб, улар содир бўлиши мумкин бўлган табиий офат оқибатларини бартараф этишга ёрдам беради.
Фото: TravelAsk
Мутахасисларнинг фикрича, тезюрар пооездлар саноатининг ривожланишда давом этиши кутилмоқда. Бу айниқса Хитой, Жанубий Корея ва Япония каби Осиёнинг жадал ривожланаётган давлатларида кузатилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди