PayPal тўлов хизмати чегирмалар, купонлар ва интернетда нархларни таққослаш бўйича хизматлар тақдим қилувчи Honey онлайн-хизматини 4 млрд долларга сотиб олганини эълон қилди.
PayPal’нинг таъкидлашича, унинг кенг ривожланган тўлов тармоғи ва Honey’нинг оммабоп хизматлари биргаликда интернет-дўконлар савдоси ҳажмини оширади, бу эса ҳам истеъмолчиларга, ҳам икки компанияга ҳам фойдали бўлади. Honey хизматининг ойлик аудиторияси 17 млнга яқин кишини ташкил қилади, у 30 мингта интернет- ритейлер, товарлар ва егуликлар етказувчи хизматлар билан ҳамкорлик қилади. Таъкидланишича, хизмат 2018 йилнинг ўзида одамларга жами 1 млрд долларлик чегирма олишга имкон берган.
Ушбу харид ўз тўлов хизматларини фаол ривожлантираётган Google, Amazon, Facebook ва Apple каби компаниялар билан рақобатлашишга мажбур бўлаётган PayPal тарихидаги энг йирик харид бўлди. Аввал PayPal хизмати eBay интернет-савдо майдончасига эга бўлган. Бироқ 2015 йилда eBay акциядорлари босими остида тўлов хизмати алоҳида компания қилиб ажратиб чиқарилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди