15-20 февраль кунлари Telegram мессенжерида ўтказилган «тозалаш» натижасида обуначилари сонини сунъий равишда кўпайтирган каналлар жиддий йўқотишга учради.
Жумладан, Россиядаги каналлар 21,2 млн, Эрон – 14,5 млн, Ўзбекистон – 13 млн, Украина – 1 млн фойдаланувчисидан маҳрум бўлди.
«Бу, шубҳасиз, ўтган йиллар давомидаги энг кенг кўламли тозалаш ишлари бўлди. Аммо, афсуски, бу энди Telegram'да ботлар йўқ, дегани эмас.
Бу яхшими? Албатта, негаки сиз ва биз фойдаланадиган Telegram сунъий равишда ривожлантирилган (накрутка) каналлардан тозаланмоқда», дейилади Telegram Analytics ўзбек хизмати хабарида.
Таъкидланишича, тозалаш ишлари якунига кўра TGStat’да 2169та каналга сунъий равишда ривожлантирилганлик учун қизил ва реклама савдосида фирибгарлик қилгани учун қора тамға қўйилган.
Тамға олган каналлар умумий рейтингдан чиқиб кетади.
Telegram каналлар ҳақидаги статистикасини кузатиб борувчи Telegram Analytics сайтидан Ўзбекистондаги қайси каналлар катта йўқотишга учраганини кўриш мумкин.
17 февраль куни 2 кунлик «тозалаш» натижалари очиқланган, унга кўра Ўзбекистондаги каналлар 3 945 878та сохта обуначисидан айрилгани маълум бўлганди.
Бу – Telegram’нинг вақти-вақти билан ўтказиб туриладиган, сунъий бот аккаунтларидан кенг кўламли тозалаш ишлари натижаси ҳисобланади.
Бундай рақамли операция бундан аввал ҳам бўлган, энг каттаси 2019 йилнинг июнь ойига тўғри келганди. Ўшанда йўқотилган обуначиларнинг умумий сони биргина Ўзбекистоннинг ўзида 11 кун ичида 12,3 миллионтани ташкил қилган. Бир ой ўтиб эса, навбатдаги операцияда 10,1 миллионта аккаунт йўқотилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”