18:52 / 12.05.2020
2 372

Олимлар коронавирус қурбонига айланиш эҳтимоллигини ҳисобловчи «ўлим калькулятори»ни яратди

Олимлар коронавирус қурбонига айланиш эҳтимоллигини ҳисобловчи «ўлим калькулятори»ни яратди
Фото: EPA
Польшалик олимлар коронавирус билан касалланиш ҳолатида ўлим эҳтимоллигини ҳисобловчи калькуляторни яратди. Бу ҳақда Болтиқбўйи илмий-технологик парки вакили Магдолена Малара-Швитоньскаяга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, дастур «инсоннинг ёши ва жинсини, шунингдек, асосий тўрт турдаги сурункали касалликларга оид маълумотларни ҳисобга олади».
Калькулятор томонидан ҳисобга олинадиган сурункали касалликлар — юрак қон-томир касалликлари, қон босимининг ошиши, қандли диабет ва онкология.

«COVID-19 қурбонига айланиш хавфи инсоннинг яшаш тарзи ва ундаги касалликлар, хусусан, семизлик, диабет, гипертония ва унинг асоратларига боғлиқ. Сўнгги маълумотларга кўра, сурункали касалликдан азият чекмаган инсонлар орасида коронавирус оқибатида юзага келадиган ўлим ҳолати бир фоиздан камроқни ташкил этади», — дейди калькуляторнинг асосий дастурчиси, тиббиёт фанлар доктори Пётр Бандош.

Калькулятор тестдан ўтказилган вақтда шуни кўрсатдики, ҳеч қандай сурункали касалликка эга бўлмаган 30 ёшли эркакнинг коронавирус қурбонига айланиш эҳтимоллиги 0,03 фоизга тенг, аёлларда эса ушбу кўрсаткич — 0,02 фоиз. Қандли диабет ва онкологик касалликдан азият чекувчи 80 ёшли эркакнинг ўлим эҳтимоллиги 25,86 фоизни ташкил этган бўлса, шу ёшдаги аёлларда мазкур кўрсаткич — 14,03 фоизга тенг.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Олимлар коронавирус қурбонига айланиш эҳтимоллигини ҳисобловчи «ўлим калькулятори»ни яратди