12:30 / 06.07.2020
2 923

iPhone 12 модели суратларда iPhone 7 ва SE билан ўзаро таққосланди

iPhone 12 модели суратларда iPhone 7 ва SE билан ўзаро таққосланди
Фото: MacRumors
Apple компанияси ўзининг сўнгги тўрт йил ичидаги энг кичкина моделини тақдим этишга тайёрланмоқда, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
MacRumors сайтида iZac ники остидаги фойдаланувчи 5,4 дюймли экранга эга iPhone 12 модели макетининг эски смартфонлар билан таққослангани тасвирланган суратларни чоп этди. Ўлчами жиҳатидан у iPhone SE (4 дюйм) ҳамда iPhone 7 (4,7 дюйм) оралиғидан жой олади.

iPhone 12 янги линейкадаги энг ҳамёнбоп смартфонга айланади, унга 5,4 дюймли OLED-дисплей, турли миш-мишларга кўра, янги моделга иккиталик ёки учталик камера, янги Apple А14 процессори ўрнатилади. Бироз қимматроқ турувчи 12 Pro ва 12 Pro Max каби моделлари ҳам худди шу процессорга эга бўлади.

iPhone 12 ўзидан олдинги моделлардан нафақат ўлчамининг кичиклиги, балки материаллари билан ҳам фарқ қилади — унга пўлат ўрнига алюминий ишлатилади. Шунингдек, смартфонларнинг Pro версиясида қўшимча реаллик, объект 3D-камераи (лидар) пайдо бўлади.

Фото: MacRumors
Кейинроқ Apple мазкур флагманнинг каттароқ версиясини ҳам тақдим этади — 6,1 дюйм экранга эга iPhone 12 Мах. Таҳлилчиларнинг сўзларига кўра, Apple ўзининг янги қурилмаларини октябрь ёки ноябрь ойида тақдим этади. Коронавирус сабаб компания сентябрь ойида ўтказиладиган анъанавий тадқимотларидан воз кечишга мажбур.

Таъкидланишича, iPhone 12 2019 йилда тақдим этилган iPhone 11 моделидан 50 долларга арзонроқ бўлади — 700 доллар атрофида.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » iPhone 12 модели суратларда iPhone 7 ва SE билан ўзаро таққосланди