Фото: ShiftDelete
Xiaomi ўзининг янги Ninebot C30 номли электроскутерини тақдим этди. Мазкур скутер нафақат Ninebot линейкасидаги, балки бозордаги мавжуд электроскутерлар орасида энг арзон моделга айланди, деб ёзади Gizmochina.
Ninebot C30 модели Ninebot линейкасидаги C40, C60 ва C80’дан кейинги энг ёш моделга айланди. Бундан олдинги электроскутерлар нархи 571 доллардан бошланиб, 857 долларга қадар етган. Янги C30 моделининг нархи эса 428 доллардан бошланади.
Ninebot скутерларининг C ҳамда E-сериялари мавжуд. Иккинчи сериянинг ўзига хослиги — транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ва уни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномасининг шарт эмаслигида.
Ҳозирча янги Ninebot C30’нинг техник тавсифи ошкор этилмаган. Маълумотларга кўра, у C40’дан деярли фарқ қилмайди, бир марта қувватланиш орқали 45 километр масофа босишга қодир. Xiaomi’нинг барча скутерларини смартфонга улаб, унинг двигателини блоклаб қўйиш ва ҳаракат режимини ўзгартириш мумкин.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди