Фото: Sean Gallup / Getty Images
2021 йилга режалаштирилган iPhone янги экран билан чиқади. Бу ҳақда кореянинг ET News нашрига таянган ҳолда Lenta хабар берди.
Манбанинг маълумотига кўра, Apple анъанавий OLED-панеллардан воз кечади ва интеграциялашган сенсор қатламга эга OLED-экранлардан фойдаланади.
Бу смартфоннинг олд қисмидаги компонентлар миқдорини камайтириш ва iPhone таннархини пасайтириш имконини беради. Мутахассисларнинг қайд қилишича, янги смартфонларнинг дисплейи рекорд даражада юпқа бўлади, бу эса девайснинг габаритларига ҳам таъсир кўрсатади. Бунда Apple бўш қолган сатҳдан янги компонентларни жойлаштириш учун фойдаланиши мумкин.
Журналистларнинг башоратига кўра, компания смартфонлар нархини туширмайди, бироқ iPhone 13 янги турдаги дисплейнинг татбиқ қилинишидан қимматламайди. Катта эҳтимол билан OLED-экранларни Samsung компанияси ишлаб чиқаради.
2020 йил охиригача iPhone смартфонларининг бир неча турини тақдим қилиши кутилмоқда. Уларнинг барчаси OLED-экран ва 5G тармоқларида ишлаш технологиясига эга бўлади.
Қўшимча қилиш жоизки, Apple тарихидаги энг юпқа смартфон 6,9 мм қалинликка эга iPhone 6 ҳисобланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»