06:30 / 06.08.2020
2 660

Samsung Galaxy Note20 ва букилувчи экранли смартфонларини тақдим қилди

Samsung Galaxy Note20 ва букилувчи экранли смартфонларини тақдим қилди
Фото: Samsung
Samsung Electronics компанияси коронавирус пандемияси сабабли биринчи марта онлайн тарзда ўтказилган тақдимоти давомида бир нечта янги гаджетларини намойиш қилди. Улар орасида Note қаторидаги янги смартфонлар, Tab S7 планшетлари, букилувчи экранли Galaxy Z Fold2 смартфони, Galaxy Watch3 “ақлли” соати ва Galaxy Buds Live симсиз қулоқчини бор.

Note қаторидан жой олган янги смартфонлар Galaxy Note20 ва Galaxy Note20 Ultra компания қурилмалари орасидаги энг кучли процессор Exynos 990 ҳамда мос равишда 6,7 ва 6,9 дюймли экранлар билан жиҳозланган. Смартфонларнинг иккаласи ҳам янгиланган S Pen пероси билан таъминланган. Смартфонларнинг “ақлли” аккумулятори ярим соат ичида 50 фоиздан кўпроққа қувватлана олади.

Смартфонларда томонлари нисбати 21:9 бўлган ва сониясига 24 кадр ёзувчи 8K-камера ўрнатилган. Шунингдек, сониясига 120 кадр тезлик билан ҳамда овоз ёзиш йўналишини созлаш имкониятига эга FHD-видео суратга олиш режими мавжуд. Galaxy Note 20 Ultra учта модулли камера билан жиҳозланган: 108 Мпли асосий модул ҳамда 12 МПли иккита модул. Смартфон, шунингдек, лазер сенсорли автофокус билан жиҳозланган. Galaxy Note20 камерасида асосий модул 64 Мпга эга.

Galaxy Note20’да 256 Гб ички хотира бўлади, Galaxy Note 20 Ultra эса 256 ва 512 Гб ички хотира билан таклиф қилинади.
Янги смартфонлар нархи уларнинг конфигурациясига қараб, 999 доллардан 1439 долларгача туради.

Жанубий Корея компанияси, шунингдек, букилувчи экранли янги Galaxy Z Fold2 смартфонини тақдим қилди. У иккита дисплей – 6,2 дюймли ташқи ва 7,6 дюймли ички экранлар билан жиҳозланган. Смартфон очиқ ҳолатда асосий дисплейи ўлчами 7,6 дюймни ташкил қилади.

Қурилма букилганда ундаги тасвир ташқи экранга ўтиб, унинг ўлчамларига мослашади. Компанияда таъкидланишича, смартфоннинг экрани қалинлиги инсоннинг соч толасидан ингичкароқдир.
Samsung смартфонлардан ташқари, Galaxy Tab S7 ва S7+ планшетларини намойиш қилган. Улар мос равишда 11 ва 12,4 дюймли экранларга эга.


Шунингдек, Galaxy Watch3 “ақлли” соати тақдим қилинган. Соат қон босимини ўлчаш ва электрокардиограмма кўрсаткичларини олиш функциялари билан таъминланган. Бундан ташқари, у пульсни ва қоннинг кислород билан тўйинганлигини ўлчай олади.

Тақдимотда намойиш қилинган яна бир гаджет - Galaxy Buds Live симсиз қулоқчинлари бўлиб, улар 12 ммли динамик билан жиҳозланган. Компанияда таъкидланишича, қурилмадаги учта микрофондан иборат адаптив тизим ва тебранишлар датчиги ҳаттоки шовқин жойларда ҳам аниқ эшитиш имконини беради. Гаджетда шовқинни бостириш функцияси мавжуд бўлиб, у паст частотали шовқинларни (мисол учун, ўтиб кетаётган автомобиллар товуши) олиб ташлаб, транспортдаги эълонлар ва нутқни эшитиш имконини беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung Galaxy Note20 ва букилувчи экранли смартфонларини тақдим қилди