Apple корпорацияси куни кеча iPhone 12 туркумидаги смартфонларининг тақдимот санасини билмасдан ошкор этиб қўйган эди. Энди эса янги авлод айфонининг ишлаётган ҳолатидаги илк видеолавҳаси ҳам интернетга чиқди.
Slashleaks сайтида эълон қилинган мазкур видеороликда iPhone 12 смартфони созламалар менюсининг айрим қисмлари кўрсатилган. Унга қараб, янги авлод айфонларининг баъзи хусусиятларига гувоҳ бўламиз.
Жумладан, смартфонда фойдаланувчилар камеранинг турли иш режимларини ипидан-игнасигача созлай олишларини кўришимиз мумкин. Суратга туширишда тунги режим, сониясига 120 ва 240 кадр тезлигида 4K-видео олиш, фаол шовқин тўсиш, зум каби имкониятлар ҳам бор. Шунингдек, бош камерадаги лазерли лидар (LiDAR) датчигини ўчириб ёки ёқиб қўйиш мумкин.
Муҳим жиҳатлардан яна бири – янги айфоннинг Pro-версияларида дисплейда тасвирнинг 120 герцлик янгилана олишидир. Экраннинг тепа қисмида анъанавий тарзда улкан кемтик очилган – у ерга олд камера ва бошқа датчиклар ўрнатилган.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?