Фото: SkyDrive
Япониянинг SkyDrive компанияси ичида инсон бўлган SD-03 учар автомобилини синовдан ўтказди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги ёзмоқда.
Хабарда айтилишича, машина юқорига парвоз қилиб, ердан бир ярим-икки метр баландликда муаллақ турган. Машина ичидаги ҳайдовчи ушбу жараённи назорат қилган. Лойиҳа раҳбари Томохиро Фукудзаванинг айтишича, аэромобиль соҳасидаги камдан-кам компанияларгина бундай натижага эриша олган.
SD-03 ҳозирча 5-10 дақиқа уча олади, аммо SkyDrive парвоз вақтини узайтириш устида ишламоқда. Агентликнинг ёзишича, келгусида компания ишланмалари кичик масофадаги авиақатновлар учун муқобил танлов бўлиши мумкин.
Аввалроқ Британиянинг Бристол шаҳридаги Vertical Aerospace компанияси 76 километрлик масофани ярим соатда босиб ўтадиган E-Taxi ҳаво таксиси хизматини ишга тушириш бўйича режаларини маълум қилганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди