19:00 / 07.10.2020
2 963

Apple 13 октябрь куни тақдимот ўтказади. Унда, катта эҳтимол билан, янги айфонлар кўрсатилади

Apple 13 октябрь куни тақдимот ўтказади. Унда, катта эҳтимол билан, янги айфонлар кўрсатилади
Фото: Pixabay
Apple компанияси журналистларга янги тақдимот маросимига таклифнома жўнатди. Тақдимот маросими 13 октябрь куни бўлиб ўтади. Маросим Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.

Тақдимот маросимида айнан нима кўрсатилишига компания расман аниқлик киритмаган. Кўпчилик таҳлилчилар Apple’нинг янги айфонларни кўрсатишини тахмин қилмоқда.

The Wall Street Journal таҳлилчиси Жоанна Стерн таклифнома матни айфонларнинг иш самарадорлиги, 5G тезлиги ва нисбатан тезроқ қувватлаш мосламаси тақдим этилишига ишора қилади.

Сентябрь ойи бошида инсайдерлар 2020 йилда Apple биринчи марта бир вақтнинг ўзида тўртта модель — 5,4 ва 6,1 диагоналли иккита iPhone 12 ҳамда 6,1 ва 6,7 дюймли иккита iPhone 12 Pro смартфонларини тақдим этишини маълум қилган эди.

15 сентябрь куни Apple тақдимот ўтказиб, янги соатлар, айпадлар ҳамда компаниянинг барча сервисларига янги ягона обунани тақдим этган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple 13 октябрь куни тақдимот ўтказади. Унда, катта эҳтимол билан, янги айфонлар кўрсатилади