Фото: Apple
Apple’нинг янги iPhone 12 Pro смартфонида антиқа функция аниқланди. Таъкидланишича, янги смартфон турли объектлар баландлигини, жумладан одам бўйини ўлчай олади.
GizChina нашрининг хабар беришича, янги функциядан фойдаланиш учун “Рулетка” деб номланган дастурни очиб, смартфон камерасини одамга у кадрга тўлиқ жойлашадиган қилиб йўналтириш лозим.
Бироздан кейин смартфонда одамнинг бўйи кўрсатилган чизиқ пайдо бўлади. Компанияда янги функция борлиги тасдиқланган ва у турли объектлар, мисол учун, мебель жиҳозлари ўлчамлари, деворлар баландлиги ва шу кабиларни ўлчаш учун ишлаб чиқилгани маълум қилинган.
Таъкидланишича, ушбу функцияга лидар сканери билан жиҳозланган янги гаджетларгина эга. Ушбу технология тўлдирилган реаллик билан биргаликда ишлайди. У iPhone 12 Pro, iPhone 12 Pro Max ва янги iPad Pro планшетида қўлланади.
Apple’нинг янги смартфонлари қатори 13 октябрда iPhone 12, 12 mini, 12 Pro ва 12 Pro Max модификацияларида тақдим этилганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”