09:30 / 16.11.2020
2 300

Apple Xiaomi смартфонлари билан рақобатлаша оладиган арзон iPhone SE Plus ишлаб чиқаради

Apple Xiaomi смартфонлари билан рақобатлаша оладиган арзон iPhone SE Plus ишлаб чиқаради
Фото: IXBT
iPhone 12 Pro Мах АҚШда 1000 доллардан ошиқроқ нархни ташкил этади, аммо Apple эндиликда унга нисбатан анча арзон бўлган смартфонларни таклиф қилмоқда. Жумладан, 400 долларлик iPhone SE 2020 ва 500 долларлик iPhone ХR. Бу ҳақда IXBT хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Apple 2021 йил Хитой ва Ҳиндистон бозорларида Xiaomi, Oppo ва Vivo каби брендлар билан яхши рақобатлаша оладиган энг маъқул нархдаги телефонларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Хитойнинг оптика ва камера модулларини ишлаб чиқарувчи Sunny Optical Technology компанияси АҚШ санкциялари туфайли Huawei’га буюртмалар кескин пасайишини кутмоқда. Шунингдек, 2021 йилда Sunny Optical iPhone учун камера модулларини етказиб берувчи бўлишга ҳам умид қилмоқда, аммо бу режалар 2022 йилга келиб амалга ошиши мумкин.

Иложи борича арзон смартфонларни ишлаб чиқаришни режалаштираётган Apple етказиб берувчилар рўйхатини кенгайтиришга ва сарф-харажатларни камайтиришга ҳаракат қилади. iPhone смартфонлари учун асосий камералар етказиб берувчи Тайваннинг Largan ва Yujingguang компаниялари бўлиб, улар Sunny Optical’га нисбатан технологик устунликка эга.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple Xiaomi смартфонлари билан рақобатлаша оладиган арзон iPhone SE Plus ишлаб чиқаради