Фото: «Topcor.ru»
LG экрани очиладиган ноутбукни патентлади. Бу ҳақда «Root MyGalaxy» нашри хабар берди.
Ихтиро тавсифига кўра, компьютер эгилувчан экран билан жиҳозланиб, уни ўраб, ноутбук қутисига бекитиб қўйиш мумкин. Трансформация электр мотор ёрдамида бошқарилади. Қурилма клавиатураси ҳам йиғиладиган конструкцияга эга. Журналистларнинг сўзларига кўра, ушбу матох йиғилган ҳолатда саундбарни ёдга солади.
Қайд этилишича, ноутбук диагонали 13,3 — 17 дюймли ўрама дисплей билан жиҳозланади. Бозордаги кўпгина ихчам компьютерлардан фарқли ўлароқ Корея компанияси ишлаб чиқарган ускунанинг ёнида қувватловчи тугмаси бўлади. Журналистлар бундай қурилманинг шарофати билан LG компьютери бошқа ноутбукларга қараганда ихчамлиги ва мобиллиги билан ажралиб туришини таъкидлашмоқда.
Сентябрнинг охирида LG ўрама матрицали биринчи телевизорни тақдим этди. 100 миллион Корея вони (тахминан 930 миллион сўм)га баҳоланган LG Signature OLED TV R аппарати эгилувчан OLED-дисплейига эга бўлиб, махсус мосламага ўралади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”