23:50 / 09.12.2020
4 721

АҚШда бир марта қувватланиш орқали 1,6 минг километр йўл боса оладиган электрокар тақдим этилди (видео)

АҚШда бир марта қувватланиш орқали 1,6 минг километр йўл боса оладиган электрокар тақдим этилди (видео)
Фото: Aptera
АҚШда Aptera стартапи бир марта қувватланиш орқали 1,6 минг километр йўл боса оладиган электрокарни тақдим этди, деб хабар беради Electrek портали.

Электрокар қисман қуёш батареялари ёрдамида ҳам қувватланади, бу эса кунига қўшимча 26—65 километргача йўл босиш имконини беради. Компания қуёш батареяларини машина томига, капоти ва орқа қисмига ўрнатиш имкониятини таклиф этади.

Электрокар салони минималистик усулда яратилган бўлиб, у Tesla’нинг Модель 3 ва Model Y автомобиллари интерьерига ўхшаб кетади.

Бир марта қувватланиш орқали 402 километр йўл босишга қодир базавий модель нархи 25,9 минг долларни, 644 километр юра оладиган версия 29,8 минг долларни ташкил этади. Шунингдек, бир марта қувватланиш 966 километр йўл босиш имконини берадиган версияни 34,6 минг долларга, 1609 километр йўл босадиганини эса 44,9 минг долларга харид қилиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » АҚШда бир марта қувватланиш орқали 1,6 минг километр йўл боса оладиган электрокар тақдим этилди (видео)