18:48 / 26.01.2021
1 912

Мутахассислар iPhone 12нинг хавфини аниқлашди

Мутахассислар iPhone 12нинг хавфини аниқлашди
Фото: «Newsae.ru»
Apple iPhone 12 нинг юрак муаммолари бўлган одамларга зарар етказиши мумкинлигини тан олди. Бу ҳақда компания веб-сайтидаги маълумотлар бўлимида хабар берилган.

Компания вакиллари iPhone 12 да бир нечта магнитлар борлигини таъкидлашмоқда: улар аввалги Apple смартфонларининг моделларига қараганда кўпроқ. Зич алоқада бу магнитлар имплантация қилинган юрак стимуляторлари ва дефибрилляторлар билан ўзаро алоқага киришиши мумкин. Шу сабабли симсиз қувват олаётганда қурилмани 15 сантиметр ёки 30 сантиметрдан ортиқ масофада сақлаш тавсия этилади.

Шунингдек, Apple вакиллари iPhone 12 ни ишлатишдан олдин шифокор, соғлиқни сақлаш мутахассиси ёки тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчиси билан маслаҳатлашишни тавсия қилишмоқда.

«Aгар iPhone ёки MagSafe аксессуарлари тиббий қурилмангизга халақит бераётганига шубҳа қилсангиз, iPhone ёки MagSafe аксессуарларидан фойдаланишни тўхтатинг», — дейилади хабарда.

2020 йил кузида тақдим этилган iPhone 12 серияли смартфонлар худди MagSafe симсиз қувватлаш мосламаси каби муайян миқдордаги магнитларга эга. Улар телефоннинг қувватловчи мосламага нисбатан тўғри ҳолатда бўлишини ҳамда аксессуарларнинг бириктирилишини таъминлайди.

Aввалроқ, шифокорлар iPhone 12 телефонларига ўрнатилган магнитлар имплантация қилинган юрак стимуляторларига зарар етказиши мумкинлигини пайқашган. Apple компаниясининг веб-сайтида чоп этилган янги смартфонлар учун қўлланмада «Янги моделлар тиббий қурилмалар учун iPhoneнинг аввалги моделларига қараганда кўпроқ магнитли тўсиқни ҳосил қилмаслиги кутиляпти», дейилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Мутахассислар iPhone 12нинг хавфини аниқлашди