Фото: «I-flashdrive.ru»
Испаниянинг Барселона шаҳрида тротуар плиталари ёрдамида электр энергиясини ишлаб чиқариш бўйича тажриба бошланди. Янги қоплама қуёш панелларидан иборат, деб ёзади The Guardian.
Глориес туманидаги кичик боғда яратилган махсус қопламали йўлакча табиий ёруғликни қабул қилиб, уни электр энергиясига айлантиради. 50 квадрат метр майдон йилига 7,5 минг киловатт ишлаб чиқаради. Ушбу миқдордаги электр энергияси учта уйни электр билан таъминлашга етади.
Экологик тротуар ўрнатиш учун шаҳар бюджетидан 30 минг евро ажратилди, қолган харажатлар ишлаб чиқарувчи томонидан қопланди. Йўлларнинг энергия самарадорлиги ва чидамлилиги олти ой давомида синовдан ўтказилади, шундан сўнг расмийлар ташаббусни давом эттириш тўғрисида бир қарорга келишади.
«Эскирганлигини баҳолашимизга тўғри келади. Гарчи улар ўта чидамли бўлса ҳам, томлардаги қуёш панелларига ўхшамайди. Рентабеллик нуқтаи назаридан, бундай панеллар катта майдонни қопласа, ўрнатиш қанча арзонга тушишини айтиш қийин», — дея тушунтирди Барселонада иқлимдаги фавқулодда вазиятлар ва атроф-муҳит ўзгаришлари учун масъул Элой Бадия.
Бадиянинг таъкидлашича, бундай вазиятда аҳоли зичлиги юқори бўлганлиги сабабли қуёшли тротуар шаҳар ичкарисида фойдасиз бўлиб қолиши ҳеч гап эмас. Устига-устак, «Барселона» 2050 йилга келиб чиқиндиларсиз — углерод нейтрал шаҳарга айланмоқчи. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди