Фото: IXBT
Telegram асосчиси Павел Дуров Apple Хитойдаги фойдаланувчиларни кенг кўламда кузатишда иштирок этаётгани келтирилган The New York Times’да мақолага изоҳ берди, деб ёзади IXBT.
Дуров бу ҳайратланарли эмаслигини, чунки йирик технологик компаниялар кўпинча эркинликни эмас, балки фойдани маъқул кўришини маълум қилган. Шунингдек, Telegram асосчиси фақат зарурат туғилганида iPhone’дан фойдаланишини таъкидлаб ўтган.
«Apple ўзларининг экотизимига блокланган, эскирган қурилмаларини мижозларга қиммат нархларда сотишга асосланган бизнес-моделини жуда самарали амалга оширмоқда. Ҳар сафар дастуримизнинг iOS учун версиясини синашда, iPhone’дан фойдаланишга мажбурлигида, ўрта асрларга тушиб қолгандек бўлади. 60 герцли янгиланиш частотасига эга iPhone дисплейлари 120 герцли экранларга эга замонавий Android телефонлар билан рақобатлаша олмайди», — дейди Дуров.
Telegram асосчисининг қўшимча қилишича, iPhone фойдаланувчини Apple’нинг рақамли қулига айлантиради, чунки у Apple рухсат бермаган дастурлардан фойдалана олмайди. Бундан ташқари, захира маълумотлар нусхасини яратиш учун фақатгина iCloud’дан фойдаланишга тўғри келади.
«Apple ёрдамида iPhone’дан фойдаланадиган фуқароларининг дастурлари ва маълумотлари устидан тўлиқ назоратга эга Хитой Коммунистик партияси компаниянинг тоталитар ёндашувини қадрлаши ажабланарли эмас», — дейди у. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”