Фото: Getty Images
Apple корпорацияси iPhone 12 mini моделига нисбатан талаб камлиги боис ушбу смартфонни ишлаб чиқаришни тўхтатди. Бу ҳақда TrendForce маркетинг компаниясига таяниб, Esquire хабар берди.
Маълумотларга кўра, iPhone 12 mini’ни 2021 йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб ишлаб чиқариш тўхтатилган. Бу ушбу смартфонлар савдоси сериядаги бошқа моделлар — iPhone 12, iPhone 12 Pro ва 12 Pro Max’дан сезиларли даражада камлиги боис амалга оширилган.
Март ойида ОАВларда Apple биринчи ярим йилликда iPhone 12 mini’ни ишлаб чиқаришни 70 фоизга қисқартириши тўғрисида хабарлар тарқалганди.
TrendForce’нинг тахминларига кўра, 2021 йилнинг кузида Apple компанияси iPhone 12S номи остида янги қурилмалар сериясини тақдим этиши мумкин. У А15 процессори, 5G алоқа тармоғи ва барча камераларида 6P объективларига эга бўлади. Компания iPhone 12S’нинг учта моделини тақдим этиши кутилмоқда — уларнинг ҳеч бири mini эмас. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди