14:30 / 07.09.2021
605

iPhone 13 Pro’нинг ноодатий ранглардаги тасвири эълон қилинди

iPhone 13 Pro’нинг ноодатий ранглардаги тасвири эълон қилинди
Фото: Twitter / @BenGeskin
Бен Гескин исмли таниқли инсайдер iPhone 13’нинг янги — бронза ва одатий кўк рангдаги тасвирлари билан бўлишди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru. Таъкидланишича, бу ҳақиқий сурат эмас, балки кўплаб миш-мишлар асосида график таҳрирлагичда ишланган концепт-артлар ҳисобланади.

Шунингдек, интернетда янги iPhone 13 нинг Pro версиясининг қора хира рангли тасвирини ҳам учратиш мумкин:

Фото: Twitter / @BenGeskin
Аввалроқ Apple компаниясининг 2021 йилда тақдим этиладиган iPhone линейкасида тилла рангнинг иккита янги жилоси пайдо бўлиши тўғрисида хабар берилганди. Хусусан, эълон қилинган кадрларда Pro Max тўрт хил рангда тасвирланган. Оқ ва қора ранглари билан бир қаторда (улар Pearl ва Matte Black номли) Apple тилла рангининг янги иккита жилосига эга вариантларни — Sunset Gold ва Rose Gold’ни тақдим этишга тайёрланмоқда.

Apple ўзининг янги серияси учун қайси рангларни танлагани тез орада маълум бўлади. Компаниянинг онлайн тақдимоти сентябрь ойининг учинчи ҳафтасига мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Технология » iPhone 13 Pro’нинг ноодатий ранглардаги тасвири эълон қилинди
[/banner_pushhouse