18:41 / 25.10.2021
1 695

Блогер ҳайратда! Россия ва Ўзбекистондаги смартфонлар нархлари солиштирилди

Блогер ҳайратда! Россия ва Ўзбекистондаги смартфонлар нархлари солиштирилди
Фото: «Ferra»
YouTubeда 2,9 млн. обуначига эга «808» YouTube-канали бошловчиси Ким Коршунов Самарқандга келганида маҳаллий аҳоли таниқли брендлар ёрлиғи ёпиштирилган смартфонларга сарфлаётган пулларни ҳисоблаганди. Шаҳар бежизга танланмаган: жуда қадимий, шу билан бирга Буюк ипак йўли марказларидан бири, дейилади хабарда.

Россия vs Ўзбекистон — кимда қиммат?

Самарқандни айланган блогер Redmi Note 10 (ички хотираси 64 ГБ) Ўзбекистонда 2 343 000 сўм (ёки 16 000 рубль)га сотилаётганини айтади. Солиштириш учун: Москвадаги «М.Видео»да худди шу смартфон 17 990 рублга сотилмоқда, бутун Росия бўйлаб ўртача нархи (e-katalog) 14 990 рублдан бошланади.

Redmi 9A (2/32 ГБ) Ўзбекистонда — 1 250 000 сўм (8 500 рубль) ва 1 379 000 сўмдан (9 400 рубль) баҳоланган; Москвадаги «М.Видео»да арзонроқ — 7 990 рубль, Россия бўйича (e-katalog) янада арзон — 6 800 рублдан бошланади.

Самарқандда Xiaomi Mi 11 Lite (6/128 ГБ) смартфонини 3 650 000 сўмга (24 900 рубль) харид қиласиз, дейди блогер. «М.Видео» (Москва)даги нархи — 25 990 рубль. Россияда ўртача нархи (e-katalog) 22 400 рублдан бошланади. Блогер Ўзбекистондаги дўконлардан бирида ушбу смартфон 320 доллар (23 300 рубль)дан сотилаётганига гувоҳ бўлган.

Фото: «Ferra»
1 250 доллар (91 000 рубль) — Ўзбекистонда iPhone 12 Pro Max эгаси бўлиш учун шунча пулингиз бўлиши керак, дейди блогер. Россия ҳудудида жойлашган Apple расмий дўконларида бу «айфон»нинг нархи — 119 990 рубль, бошқа дўконларда — 87 500 рубль.

iPhone 11 Pro Max (64 ГБ) Ўзбекистондаги электроника дўконлари тармоқларида 12 000 000 сўм (82 000 рубль)дан сотилаётган бўлса, Россияда (e-katalog) 59 990 рублдан бошланади.

Ғилофи, ҳимоя ойнаси ва 10 000 мАс пауэрбанки билан бирга, Samsung Galaxy A52 (128 ГБ) Ўзбекистонда — 4 020 000 сўм (27 400 рубль). Samsung компаниясининг Россиядаги расмий дўконларида бунақа смартфоннинг бир донаси — 29 990 рубль, онлайн-сервисларда (e-katalog) эса 24 300 рублдан бошланади.

Galaxy S21 Ultra (256 ГБ) Самарқандда (1 230 доллар/89 000 рубль) Москвадаги (105 990 рубль) расмий савдо нуқталаридагидан арзон. Бироқ Россиядаги онлайн дўконларда бу смартфонни 80 000 рублга ҳам топса бўлади.

Кўриниб турибдики, Самарқандда фақат москвалик сайёҳгина оғринмасдан смартфон сотиб олиши мумкин. Қолганлар эса ҳайратда...

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Технология » Блогер ҳайратда! Россия ва Ўзбекистондаги смартфонлар нархлари солиштирилди