Суратда яширинган рақам: Сиз ҳам оптик иллюзия орқали кўриш қобилиятингизни текширинг

1 дақиқа ўқиш2.2K
Суратда яширинган рақам: Сиз ҳам оптик иллюзия орқали кўриш қобилиятингизни текширинг
Фото: Esquire
«Рақамларни кўряпсизми? Агар шундай бўлса, неча рақам?», — деб ёзади Benonwine номли Twitter фойдаланувчиси оптик иллюзияга эга твитга.

Ушбу оддий тасвир орқали кўришнинг юқори контрастли сезгирлиги бор ёки йўқлигини билиб олиш мумкин. Бошқача қилиб айтганда, объектлар ва фон ўртасидаги фарқни қанчалар аниқ кўра олиш текширилади.

Изоҳларда жуда ҳам кўп турли хил жавоблар мавжуд. Кўпчилик 528, 45283 ва 15283 ни кўрган.

«Мен етти рақамини кўрмоқдаман. Баъзи одамлар фақат 3 ва 5 ни кўряпти», – деб жавоб берди @suzihands.

«Мен 45283 рақамини кўряпман, лекин бошқа жавобларга қараб, яна иккита рақамни кўрдим. Мен у ерда бошқа рақамлар борлигини кўряпман, лекин уларни аниқлай олмаяпман», – деб ёзган @PaulChocky.

Аниқ жавобни билмоқчимисиз?
3452839 – бу иллюзияда яширинган рақам. Рақамларнинг бундай комбинациясини кўрганлар кўришнинг юқори контрастли сезгирлигига эга.

«Пиксел зичлиги катта рол ўйнайди, шунинг учун четдаги рақамларни ҳамма ҳам кўра олмаслиги табиий. Бунинг учун кўриш вақтида суратни кичрайтириш ёки тез айлантириш керак. Бу 3452839 рақамини кўришни анча осонлаштиради», – дейди @stimpygato.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?