date
views 6 843

Хитойдаги 4G мобил алоқаси абонентлари 100 млн кишидан ошди

Хитойдаги 4G мобил алоқаси абонентлари 100 млн кишидан ошди

2015 йил январь охири ҳолатига Хитойдаги 4G мобил алоқаси абонентлари сони 100 миллиондан ошди, дея хабар бермоқда «Синьхуа» агентлиги мамлакатдаги 4G мобил алоқаси бўйича асосий операторлардан бири China Mobile’га таяниб.

Хабарларга кўра, январь охиригача China Mobile 700 мингдан ортиқ 4G база станцияларини қуриб бўлган. 4G мобил алоқаси тармоғи 1 миллиарддан ошиқ кишини қамраб олган. Компания 2015 йилда 4G база станциялари сонини 1 миллионтагача, ушбу авлод мобил алоқаси фойдаланувчилари миқдорини эса 250 миллион кишига етказмоқчи.

Манба: www.daryo.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитойдаги 4G мобил алоқаси абонентлари 100 млн кишидан ошди